Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳрида “Тиббиёт кластери” ташкил этилади
23 декабрь 2021 г 588 Комментарии: 0
Ҳудудларда бирламчи тиббий ёрдам хизмати сифатини яхшилаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш энг асосий вазифаларимиздан бири ҳисобланади.
Мазкур вазифани амалга ошириш мақсадида вилоятдаги мавжуд оилавий шифокорлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларда тўғридан-тўғри марказга узатилувчи ЭКГ мосламалари ўрнатилади.
Мавжуд тиббий бригадаларни қонда қанд миқдорида экспресс усулда аниқлаш учун глюкометр тиббий жиҳози ва тест таёқчаси бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда тўлиқ таъминланади.
Шароф Рашидов, Зомин ва Дўстлик туманларида туманлараро 30 ўрин-жойли эндокринология бўлимлари, Ғаллаорол, Дўстлик ва Зомин туманлари тиббиёт бирлашмалари негизида туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилади.
Вилоят марказидан 70 км узоқликдаги Фориш (катта ёшли аҳоли сони 57 минг нафар), Бахмал (99 минг нафар аҳоли), Арнасой (18,2 минг нафар) ва Мирзачўл (32 минг нафар) туманлари тиббиёт бирлашмаларида 20 ўринли кардиология бўлимлари фаолияти йўлга қўйилади.
Жиззах шаҳрида “Тиббиёт кластери” ташкил этилади. Эндокрин касалликларни камайтириш бўйича вилоятда 40 та ва туманларда 17 та хизмат турлари йўлга қўйилади. 40 ёшдан ошган 625 минг нафар вилоят аҳолиси скрининг текширувидан ўтказилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!