» » Жиззахда суғориш тармоқлари неччи фоизга тозаланганлиги маълум бўлди

Жиззахда суғориш тармоқлари неччи фоизга тозаланганлиги маълум бўлди

27 декабрь 2021 г 729 Комментарии: 0

2021-2022-йиллар куз-қиш даврида Сув хўжалиги вазирлиги тизимига кирувчи барча ташкилотлар томонидан 4289 км. Суғориш тармоқларини тозалаш режалаштирилган.

Ўтган тўрт ойда режа 60 фоизга бажарилди. Хусусан, Самарқанд вилоятида бу кўрсаткич 44 фоиз, Андижон вилоятида 49 фоизни ташкил этади.

Шунингдек, 5 минг 265 та гидротехник иншоот ва 5 минг 225 та гидротехника постини таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, шундан гидротехник иншоотнинг 63 фоизи, гидропостнинг 64 фоизи таъмирланди. Хоразм вилоятида ишларнинг 40 фоизи, Жиззах вилоятида 54 фоизи бажарилган.

Бу рақамлар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ҳайъат йиғилишида маълум қилинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!