» » Жиззахда россиялик шифокор 100 га яқин беморни бепул кўрикдан ўтказди

Жиззахда россиялик шифокор 100 га яқин беморни бепул кўрикдан ўтказди

18 сентябрь 2018 г 3 472 Комментарии: 0

Жиззах шаҳар кўп тармоқли тиббиёт марказида Россия Федерацияси Қозон давлат тиббиёт академиясининг клиник фармакология кафедраси профессори, Татаристон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош клиник фармаколог мутахассиси Максим Максимов 100 га яқин беморни тиббий кўрикдан ўтказиб, зарур тавсиялар берди.
1.JPG
– Бугунги тадбирдан кўзланган мақсад ўзбекистонлик шифокорлар билан тажриба алмашиш баробарида аҳоли саломатлигини сақлашга ўз ҳиссамизни қўшиш, – дейди профессор Максим Максимов. – Мамлакатингизда тиббиёт соҳасида рўй бераётган ўзгаришлар алоҳида эътирофга сазовор. Ўзбекистон ва Россия ўртасида бу соҳада ўзаро ҳамкорлик ришталари янада мустаҳкамланаётганидан мамнунмиз.
5.JPG
Ташриф сўнггида вилоят даволаш профилактика муассасалари терапевт, кардиолог ва УАШ мутахассислари иштирокида семинар бўлиб ўтди. Унда россиялик шифокор "Артериал гипертензияни ташхислаш ва даволашда замонавий ёндашувлар” мавзуида маъруза қилди.
8.JPG

Жамшид Ёрбеков (сурат), ЎзА

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!