Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зарбдор туманида содир бўлган ЙТҲда маст пиёда вафот этди
12 январь 2022 г 750 Комментарии: 0
Зарбдор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида пиёда вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2022 йил 6 январ куни соат 18:50ларда А376 Қўқон-Жиззах автомобил йўлининг Зарбдор тумани ҳудудидан ўтган 274-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Зарбдор тумани Сутбулоқ қишлоғида яшовчи 27 ёшли ҳайдовчи Lacetti машинаси билан Жиззах-Даштобод йўналишида ҳаракатланиб кетаётиб ёмғирли ҳавода пиёдани уриб юборган. Оқибатда Зомин тумани Тараққиёт маҳалласида яшовчи пиёда оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, 63 ёшли пиёда маст ҳолда йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган бўлган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув давом эттирилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!