Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » 2022 йилнинг 12 январь куни, Жиззахда 51 нафар кишида коронавирус аниқланган бўлса, 26 нафар бемор тузалди
13 январь 2022 г 942 Комментарии: 0
Юртимизда кетма-кет бешинчи кун касалланишлар сони ортди. Кеча 710 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди.
2022 йил 12 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 202473 (+714) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
12 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
11 нафари Андижон вилоятида,
6 нафари Бухоро вилоятида,
51 нафари Жиззах вилоятида,
29 нафари Қашқадарё вилоятида,
4 нафари Навоий вилоятида,
9 нафари Наманган вилоятида,
39 нафари Самарқанд вилоятида,
12 нафари Сирдарё вилоятида,
6 нафари Сурхондарё вилоятида,
14 нафари Фарғона вилоятида,
25 нафари Хоразм вилоятида,
109 нафари Тошкент вилоятида,
387 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
Андижон вилоятида 12 нафар,
Бухоро вилоятида 4 нафар,
Жиззах вилоятида 26 нафар,
Қашқадарё вилоятида 20 нафар,
Навоий вилоятида 2 нафар,
Наманган вилоятида 1 нафар,
Самарқанд вилоятида 21 нафар,
Сирдарё вилоятида 11 нафар,
Фарғона вилоятида 13 нафар,
Хоразм вилоятида 15 нафар,
Тошкент вилоятида 31 нафар,
Тошкент шаҳрида 68 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 197703 (+228) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1508 нафарни ташкил қилди.
Маълумки, шу кунларда дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият янада мураккаблашмоқда. Хусусан, COVID-19нинг янги "омикрон" штамми қатор мамлакатларда жиддий муаммоларни юзага келтираётир.
Афсуски, сўнгги кунларда юртимизда ҳам касалланишлар сони яна орта бошлади. Хусусан, мамлакатимизда "омикрон" штамми аниқланди. Шу сабабли барча юртдошларимиздан дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, касалликка қарши тўлиқ эмланишларини сўраб қоламиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!