Пешағор маҳалласи Зомин тумани прокурори масъул бўлган 2-сектор ҳудудида жойлашган.
Айни кунларда сектор раҳбари, ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла фаоллари ҳудуддаги асосий муаммоларни аниқлаш мақсадида уйма-уй юриб фуқаролар билан суҳбатлашилмоқда.
Шундай учрашувларнинг бирида аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёж юқорилиги маълум бўлди. Туман ҳокими ёрдамчиси Бобур Умурзаковнинг маълум қилишича, туман “Сувоқова” корхонаси томонидан Пешағор маҳалласидаги хонадонларга тоза ичимлик суви қувурлари тортилмоқда.
Фаоллар мазкур жараёнлар қандай кетаётганлиги билан қизиқиб, сувсозларга амалий ёрдам уюштириш юзасидан келишиб олдилар.