» » Сайёр судда 16 нафар маҳкум шартли озод этилди, яна бирининг озодлиги чекланди

Сайёр судда 16 нафар маҳкум шартли озод этилди, яна бирининг озодлиги чекланди

21 январь 2022 г 545 Комментарии: 0

Жиззахда ўтказилган профилактик тадбирда ахлоқ тузатиш, шартли ҳукм қилинган, муайян ҳуқуқдан маҳрум ва озодликни чеклаш жазосини ўтаётган шахслар суд томонидан белгиланган чекловларга қатъий амал қилишлари зарурлиги уқтирилди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси пробация гуруҳи томонидан очиқда жазо ўтаётган маҳкумларни ижтимоий мослаштириш, бандлигини таъминлаш, мавжуд муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Профилактик тадбирлар давомида тўғри йўлга ўтган маҳкумларни муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш чоралари кўрилаяпти.

Ушбу тадбир давомида ўтган 2021 йил давомида ҳудудда пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаётган маҳкумлар томонидан содир этилган қонунбузарликлар, инсонпарварлик тамойиллари асосида муддатидан олдин шартли озод қилинганлар ҳақида маълумот берилди ва қонунчиликка киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам маълум қилинди. Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун уларга кредит маблағлари ва субсидия олиш тартиблари тушунтирилди.

Шундан сўнг, жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилиб, иши кўрилган маҳкумларнинг аксарияти тузалиш йўлига ўтиб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб келгани, қилмишларига чин дилдан пушаймонлиги, инобатга олиниб, суд ажрим чиқаришда ана шу омилларни ҳисобга олди ва 16 нафар ахлоқ тузатиш, озодликдан чеклаш каби жазони ўтаётган шахслар муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди.

Аммо бир нафар маҳкум юклатилган мажбуриятларни бажармасдан, тартиб ва қоидаларга амал қилмаганлиги боис шартли синов муддати озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.

Тадбир давомида Жиззах шаҳар ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори пробация гуруҳи назоратида турган аёллар билан уларнинг муаммоларини ҳал этиш нуқтаи-назаридан суҳбат уюштирди.

Шундан сўнг, Жиззах шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан муддатидан олдин шартли равишда озод қилинганлар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди ва 4 нафар маҳкум ишга жойлаштирилди.

Бундан ташқари, психологлар назорат остидаги шахслар билан суҳбатлашиб, ўзаро мулоқот чоғида маҳкумларнинг характер хусусиятлари, руҳияти ўрганилиб, тегишли тавсиялар берилди.

 

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат)

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!