Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Қозон Федерал университети раҳбарияти университетнинг Жиззах филиалини ташкил этилиш жараёни билан танишиб, вилоят ҳокими билан учрашди
21 январь 2022 г 1 334 Комментарии: 0
Куни кеча Қозон Федерал университетининг ректори ва проректорлари ҳамкорлигидаги делегация аъзолари расмий ташриф билан Жиззах вилоятида бўлишди.
Жиззах вилоят хокимлиги, Инновацион ривожланиш бошқармаси ходимлари ва ОТМлар ректорлари билан бўлиб ўтган учрашувда илмий - инновацион ва ўқув фаолиятини ривожлантиришга оид кўп томонлама масалалар муҳокама қилинди.
Учрашув давомида делегация аъзолари Жиззах шаҳрида қурилаётган Қозон университети филиали биносини ҳамда Жиззахдаги тарихий жойлар ва музейлар билан танишишди.
Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев балан Қозон Федерал университети раҳбарияти ўртасида ташкил этилган учрашувда томонлар ўзаро яқин ҳамкорлик бўйича муҳокамалар ўтказишди.
Учрашув якунида вилоят ҳокими Эргаш Салиев меҳмонларга вилоят ҳокимлиги Анжуманлар саройи ҳамда вилоятнинг иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги имкониятлари акс этган кўргазмалар билан таништирди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!