Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Пахтакор тумани аҳолисининг ҳуқуқий саводхонлиги оширилмоқда
27 январь 2022 г 729 Комментарии: 0
Жиззахда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) молиявий кўмаги ёрдамида “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида Жиззах вилояти “Istiqlol Avlodi” маркази томонидан “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтари”да рўйхатда турувчи Пахтакор туманида истиқомат қилаётган аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги оширилиб, уларни қийнаб келаётган муаммолари ҳамкор ташкилотлар ўртасида ҳал этиб келинмоқда.
Мазкур лойиҳа доирасида, 2021 йил ноябрь ойидан бугунга қадар Пахтакор туманининг “Боғишамол”, “Самарқанд”, “Оқ булоқ”, “Олтинкўл” ва бошқа маҳалла фуқаролар йиғинларида янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида учрашувлар ўтказилди. Учрашув давомида 300 нафардан ортиқ фуқароларнинг ҳуқуқий онги оширилди.
Бундан ташқари, аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида, жами 120 нафардан ортиқ фуқароларга уларни қийнаб келаётган масалалар юзасидан ҳуқуқий ёрдамлар берилди.
Фуқаролар томонидан ёзма шаклда келиб тушган 50 дан ортиқ мурожаатларнинг 35 таси ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал этиб берилди.
Жиззах вилояти “Istiqlol Avlodi” ИИҲҚҚМ ишонч телефони – (72) 222-94-01
И.Хусанова - Жиззах вилоят “Istiqlol Avlodi” ИИҲҚҚМ
лойиҳа координатори
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!