Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Диққат эълон!
03 февраль 2022 г 731 Комментарии: 0
Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш
бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси 2022 йил учун хорижий давлатларда
бакалавриат, магистратура ва докторантура таълим дастурларига 420 ўринга
мўлжалланган 1-очиқ стипендия танловлари ўтказилишини эълон қилди.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодларнинг ҳужжатлари
2022 йилнинг 10 январидан 10 февралига қадар ягона тартиб, тенг имконият
асосида, онлайн режимда ва электрон тарзда http://admission.eyuf.uz/ ҳаволаси
орқали қабул қилинмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Сиз раҳбарлик қилаётган ташкилот
тизимида меҳнат фаолиятини олиб бораётган, хорижий ОТМларга ўқишга кирган,
чет тилларини мукаммал даражада биладиган, юқори малакали, маънавий-ахлоқий
ва ватанпарварлик сифатларига эга бўлган ходимларнинг очиқ стипендия танловида
иштирок этиш учун ҳужжатлар топширишини таъминлашингизни сўраймиз.
Маълумот учун: Жамғарма очиқ стипендия танловлари Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6168-сон Фармони
билан тасдиқланган “Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан
мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси таълим дастурлари бўйича
номзодларни очиқ саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом
талаблари асосида амалга оширилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!