» » Зоминда уюшмаган маҳалла ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди

Зоминда уюшмаган маҳалла ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди

09 февраль 2022 г 458 Комментарии: 0

Барча жойларда бўлгани каби, Зомин тумани 1-сектор ҳудудидаги Ғ. Ғулом маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ҳудудда истиқомат қилувчи уюшмаган ёшлар билан туман ҳокими, 1-сектор раҳбарининг учрашуви бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда тумандаги бир қатор корхона ва ташкилот раҳбарлари,  Акционерлик тижорат банклари Зомин филиали раҳбар ва ходимлари, маҳалла фаоллари иштирок этди.

Йиғилишни туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Алишер Абдуғаниев очиб, бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳатлар, ёшлар сиёсати ва камбағалликни қисқартириш, уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, томорқадан унумли фойдаланиш, тадбиркорлик йўналишларида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳусусида атрофлича тўхталиб ўтди.

Ушбу кенг миқёсдаги ишларда Ғ. Ғулом маҳалласи ҳудудида истиқомат қилувчи ёшларнинг ҳам иштироки зарурлиги, касб-ҳунар эгаллаш ва ўзини ўзи банд қилиш борасида маҳаллада қилиниши лозим бўлган ишлар ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирди.

Учрашувда маҳалла ёшлари томонидан билдирилган фикрлар батафсил ўрганилиб, уларни қизиқтирган саволлар, қийнаётган муаммолар бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Қизғин тарзда ўтган учрашувда кўпгина ёшларнинг имтиёзли кредит олиш, ўзини ўзи банд қилиш, қуёнчилик, паррандачилик, нонвойчилик ва бошқа маиший хизмат турлари бўйича сервис хизматларини кўрсатиш масаласидаги таклифлари жойида ўрганилиб, тегишлича ҳал этиш юзасидан ташкилот ва корхона раҳбарларига топшириқлар берилди.

Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!