Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиободда туман ҳокимининг ёшлар билан очиқ мулоқоти ташкил этилди
11 февраль 2022 г 452 Комментарии: 0
Янгиободда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Иброҳим Қаршибоевнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти ташкил этилиб, уларнинг муаммо, таклиф ва ташаббуслари тингланди.
Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва бу соҳада яратилаётган имкониятларга бағишлаб ташкил этилган очиқ мулоқот давомида ёшлар тадбиркорлик, бандлик каби масалалар юзасидан мурожаат қилди. Ушбу масалаларнинг асосий қисми жойида ижобий ҳал этилди.
Учрашув сўнгида бир гуруҳ ташаббускор ёшларга туман ҳокимининг совғалари топширилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!