» » Янгиобод туманида янги тикув цехи иш бошлади

Янгиобод туманида янги тикув цехи иш бошлади

14 февраль 2022 г 774 Комментарии: 0

Янгиобод туманининг барча маҳаллаларида янги иш ўринлари яратиш, жумладан, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган бир қатор лойиҳалар амалга оширилиб, бу ишларда туман ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари ва фуқаролар йиғинлари масъуллари бирдек жон куйдирмоқдалар.

Бу каби саъй-ҳаракатлар натижасида бугун туманнинг тўртинчи сектори ҳудудидаги "Шодлик" маҳалласида тикув цехи иш бошлади.

Туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев янги очилган тикув цехига ташриф буюрар экан, бу ерда ишчиларга яратилган шароитлар ва иш жараёнлари билан танишиш баробарида тикувчи аёллар билан суҳбатлашди.

- "Хотин-қизларимизни касб-ҳунарли қилиш, улар учун бўш иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Чунки аёл ҳунарли бўлса, уйида ҳотиржамлик, рўзғорида барака бўлади" - дея таъкидлади туман раҳбари.

Мазкур тикув цехи 14 та янги ва замонавий тикув машиналари билан жиҳозланган бўлиб, натижада маҳалладаги 18 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.

Шунингдек, ҳозирда яна 30 нафар хотин-қизлар тикувчилик йўналишида касб-ҳунарга ўқитилмоқда. Бунинг ортидан ушбу тикув цехини янада кенгайтириш режалаштирилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!