» » Олис ҳудудларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати қандай?

Олис ҳудудларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати қандай?

15 февраль 2022 г 774 Комментарии: 0

Тошкент давлат стоматология институти профессор-ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан олис ҳудудларда тиббиёт тизимидаги муаммоларни ўрганиш, шунингдек, аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида бўлди.

Институт ректори Нодир Ҳайдаров бошчилигидаги мазкур гуруҳ туман тиббиёт бирлашмалари масъул ходимлари ҳамда шифокорлар билан давра суҳбати ўтказди. Жойларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Савол ва таклифларнинг асосий қисми соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинига тааллуқли бўлиб, туман тиббиёт бирлашмаси ходимларини ҳозирда қийнаётган масалаларга кўпроқ эътибор қаратилди.

– Ушбу тадбирлардан кўзланган мақсад, жойларда тиббиёт сифатини ва аҳоли саломатлигини яхшилашдан иборатдир. Тадбир давомида Мирзачўл туманидаги тиббиёт муассасалари ходимларидан кўплаб амалий таклифлар олдик, – дейди Н.Ҳайдаров.

Ишчи гуруҳ томонидан жойлардаги муаммолар бевосита ўрганилиб, тиббий хизматни янада такомиллаштириш, хусусан аҳоли орасида кенг тарқалган касалликлар профилактикаси, уларни барвақт аниқлаш ва асоратларининг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Шунингдек, Мирзачўл туманида истиқомат қилувчи бемор ва кексалар учун институтнинг малакали стоматолог, уролог, жарроҳ ва невропатологларидан иборат шифокорлар жамоаси томонидан тиббий кўрик ўтказилди ва керакли тавсиялар берилди.

Мутахассисларнинг тавсияларини сифатли ҳамда тезкор ташкил қилиш мақсадида ҳудудларнинг ўзида лаборатория текширувлари ўтказилди. Институт матбуот хизматининг таъкидлашича, тиббий кўриклар давом этмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!