“Сўғдиёна” клуби бугун Анталияда Россиянинг “Акрон” жамоаси билан назорат учрашувини ўтказди.
Биринчи бўлимда “Сўғдиёна”нинг ўйини бироз тушунарсиз кечди. Учрашувнинг 25-дақиқасида “Акрон” футболчиси Максим Палиенко ҳисобни очишга эришди. Шу тариқа, биринчи бўлим якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 48-дақиқасида Владимир Азаров ҳисобни 0:2 кўринишга келтирди. Шундан сўнг, “Сўғдиёна” жамоаси ўйинни кучайтирди.
Эътиборлиси, жиззахликлар ажойиб камбэк кўрсатиб, учрашув охирига қадар учта гол уриб ғалабани илиб кетди. 55, 86 ва 90+3-дақиқада Бобур Фарҳодовнинг голлари “Сўғдиёна”ни “Акрон” устидан 3:2 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. Хет-трикка эришган Фарҳодов эса шубҳасиз ўйин қаҳрамонига айланди.