Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » 2022 йилнинг 18 февраль куни, Жиззахда 6 нафар кишида коронавирус аниқланган бўлса, 18 нафар бемор тузалди
19 февраль 2022 г 417 Комментарии: 0
Кеча юртимизда коронавирусга чалиниш ҳолатлари 200дан пасайди. Бу - 5 январдан буён энг паст кўрсаткич.
2022 йил 18 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 235063 (+191) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
6 нафари Андижон вилоятида,
7 нафари Бухоро вилоятида,
6 нафари Жиззах вилоятида,
2 нафари Қашқадарё вилоятида,
5 нафари Навоий вилоятида,
7 нафари Наманган вилоятида,
19 нафари Самарқанд вилоятида,
7 нафари Сирдарё вилоятида,
8 нафари Сурхондарё вилоятида,
7 нафари Фарғона вилоятида,
10 нафари Хоразм вилоятида,
23 нафари Тошкент вилоятида,
84 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 37 нафар,
Андижон вилоятида 19 нафар,
Бухоро вилоятида 8 нафар,
Жиззах вилоятида 18 нафар,
Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
Навоий вилоятида 5 нафар,
Наманган вилоятида 14 нафар,
Самарқанд вилоятида 2 нафар,
Сирдарё вилоятида 7 нафар,
Сурхондарё вилоятида 39 нафар,
Фарғона вилоятида 20 нафар,
Хоразм вилоятида 7 нафар,
Тошкент вилоятида 179 нафар,
Тошкент шаҳрида 1023 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 224458 (+1382) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1617 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 42 нафар кишида пневмония аниқланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!