» » Фориш туманида пахта терими бўйича меҳнат шартномалари имзоланди

Фориш туманида пахта терими бўйича меҳнат шартномалари имзоланди

22 сентябрь 2018 г 3 529 Комментарии: 0

Пахтакорлар учун долзарб дамлар бошланди. Далаларда пахта пишиб етилиб, уни йиғиб-териб олиш ишлари бошлаб юборилди.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 30 августдаги 703-сонли «2018 йил ҳосили пахта хом ашёсини йиғиштириб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва унинг бажарилишини таъминлаш мақсадида вилоятҳокимининг жорий йил 3 сентябрдаги 684-сонли қарори қабул қилинди.

Пахта хом ашёсини нест-нобуд қилмасдан, ёғингарчилик кунларга қолдирмай йиғиштириб олиш масъулиятли вазифа саналади. Шу боис, жорий йилда бу юмушга жиддий аҳамиятқаратилиб, теримчиларга муносиб ҳақ тўлаш, уларга зарур шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Жорий йилда пахта йиғим-терими иқтисодий манфаатдорлик тамойили асосида ўтказилишига урғу берилмоқда.

Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан тумандаги маҳаллалар иштирокида вақтинча иш билан банд бўлмаган фуқароларни мавсумий иш билан таъминлаш ва улар билан меҳнат шартномаси тузиш мақсадида туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази биноси ҳовлисида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Пахта йиғим-терими мавсуми яхшигина даромад манбаидир. Бир килограмм пахта биринчи теримда 950 сўм, иккинчи теримда 1150 сўм, учинчи теримда 1300 сўм қилиб белгилангани, теримда иштирок этган ҳар бир теримчи оиласи бюджетига яхшигина даромад олиб келиши мумкин.

Айтайлик, бир теримчи бир кунда ўртача 70 килограмм пахта терса, 66 минг 500 сўм ишлаб топиши мумкин. Пахта мавсумини ўртача 40 кун деб олиб, уни бир кунлик 66 минг 500 сўмга кўпайтирилса, 2 миллион 600 минг сўм бўлади. Бу, агар бир оилада уч киши теримга чиқса, мавсум давомида қарийб 8 миллион сўм соф даромад олиш имконияти пайдо бўлади деганидир. Бундан ташқари, теримчиларнинг пахтазорга етиб бориши, яшаш ва тушликқилиш, транспортдан фойдаланиш каби харажатларни давлат ўз зиммасига олади.

Аҳоли бандлигига кўмаклашувчи туман маркази томонидан маҳаллалардаги вақтинча иш билан банд бўлмаган фуқаролар билан ихтиёрий равишда пахта йиғим-теримидақатнашиш истагини билдирган фуқаролар ўртасида меҳнат шартномалари тузилиб, теримчилар рўйхатлари шакллантирилмоқда. Ана шундай ташкилий тадбирлар барча маҳаллаларда олиб бориляпти.

– Мен «Сайёд» маҳалласида яшайман, вақтинча ишсизман, – дейди Адолат Назарова. Менга пахта йиғим-теримида иштирок этиб, оиламга даромад олиб келишим ҳақида таклифқилишди. Бу йилги пахта терим пулининг кўтарилганини эшитиб, хурсанд бўлдим. Бу йилги пахта йиғим-теримида иштирок этиб, оиламга 8 миллион сўмдан зиёд даромад олиб келишни мақсад қилдим, оила аъзоларим ҳам фикримни маъқуллашди. Бу ишга вақтинча иш билан банд бўлмаган маҳалладошларимни ҳам таклиф этяпман.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!