Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » “Энг яхши ижтимоий ташаббускор ҳокимлик” номинацияси бўйича Дўстлик тумани ҳокимлиги ғолиб бўлди
06 март 2022 г 533 Комментарии: 0
Беш номинация бўйича биринчи ўринни эгаллаган иштирокчилар:
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор давлат бошқаруви органи” номинацияси бўйича: Республика маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти Китоб тумани бўлими;
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор нодавлат нотижорат ташкилоти” номинацияси бўйича: Хоразм вилоятидаги “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси;
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор тадбиркорлик субъекти” номинацияси бўйича: Сурхондарё вилояти Олтинсой туманидаги “Миршоди Кўзмунчоқлари” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти;
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор фуқаро” номинацияси бўйича: Андижон вилоятидаги “Robocode” дастурлаш академиясидан Абдулазиз Якубов;
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор ҳокимлик” номинацияси бўйича: Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокимлиги ғолиб деб топилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!