» » Янгиободда "Қадриятлари қадр топган она Ватаним, Янгиободим" шиори остида Сумалак сайли бўлиб ўтди

Янгиободда "Қадриятлари қадр топган она Ватаним, Янгиободим" шиори остида Сумалак сайли бўлиб ўтди

09 март 2022 г 887 Комментарии: 0

Янгиобод туманида "Қадриятлари қадр топган она Ватаним, Янгиободим" шиори остида "Sumalak_party" маданий-маърифий ва кўнгилочар байрам тадбири бўлиб ўтди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгиобод туман бўлинмаси ташаббуси билан туман ҳокимлиги, касб-ҳунар мактаби, маданият бўлими ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар иштирокида ташкил этилган байрам тадбири катта дошқозонда қайнаётган халқимизга хос миллий ва баҳорий таом саналган Сумалак атрофида кўтаринки руҳда ўтказилди.

Тадбир аввалида туман ҳокими ўринбосари А.Нишонов ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилоят бўлими бошлиғи И.Умаровалар сўз олишиб, барчани яқинлашиб келаётган баҳорий байрамлар билан табрикладилар ва барчага хушкайфият тилаб, тадбирни очиб бердилар.

Байрам тадбири давомида миллийлигимизни акс эттирган кўргазмалар, спорт мусобақалари, китобхонлик кўргазмалари, миллий куй-қўшиқлар ва қизиқарли викторина ўйинлари ташкил этилиб, барчага эсда қоларли лаҳзаларни туҳфа этди.

Сумалак сайли кун давомида катта дошқозон атрофидаги ўйин-кулгу ва хурсандчилик билан юқори кайфиятда давом этди.

 

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!