» » Ўзбек жанг санъати тури бўйича бўлиб ўтган халқаро мусобоқада Жиззах вакиласи ғолиб бўлди

Ўзбек жанг санъати тури бўйича бўлиб ўтган халқаро мусобоқада Жиззах вакиласи ғолиб бўлди

15 март 2022 г 975 Комментарии: 0

Россия Федерациясининг Суздал шаҳрида жорий йил 7-11 март кунлари спортнинг Ўзбек жанг санъати тури бўйича бўлиб ўтган халқаро мусобоқада 2004 йилда Жиззах шаҳрида туғилган Дилафрўз Абдуллаева 1-ўринни қўлга киритди.

Ушбу спорт тури билан 8 ёшидан бери шуғулланиб келаётган Дилафрўз айни пайтда, Жиззах шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактаби мураббийларидан сабоқ олмоқда.

Нуфузли халқаро мусобақада олтин медални қўлга киритиб, ўз юртига қайтган Дилафрўз Абдуллаевани Жиззах шаҳар ҳокимлиги, спорт ишлари бўлими ва чемпионнинг яқинлари кутиб олди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!