» » Зомин туманидаги ЙТҲ қурбонлари сони 8 нафарга етди

Зомин туманидаги ЙТҲ қурбонлари сони 8 нафарга етди

15 март 2022 г 1 252 Комментарии: 0

Зомин тумани ҳудудида KIA ва Nexia 2 машиналари ўзаро тўқнашуви оқибатида 8 киши ҳалок бўлгани маълум бўлди.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг воқеа юзасидан берган маълумотига кўра, ҳодиса 2022 йил 13 март куни соат 14:50 ларда давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-40 Даштобод-Зомин-Ғаллаорол автомобил йўлининг Зомин тумани Даштобод шаҳри ҳудудидан ўтувчи 2-километрида содир бўлган.

KIA русумли машина ҳаракатланиб келиб Nexia 2 машинаси билан тўқнашган. Оқибатда 2 киши воқеа жойида, 6 киши шифохонага етказилгандан сўнг кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

KIA машинаси ҳайдовчиси И.А. тан жароҳатлари билан Зомин тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!