» » Пенсия таъминотида бугунги кундаги статистик маълумотлар ҳамда вилоят аҳолисига нисбатан пенсионерлар улуши қанча

Пенсия таъминотида бугунги кундаги статистик маълумотлар ҳамда вилоят аҳолисига нисбатан пенсионерлар улуши қанча

16 март 2022 г 547 Комментарии: 0

2022 йилнинг 1 март ҳолатига вилоят Пенсия жамағармасининг туман ва шаҳар бўлимлари томонидан жами 141660 нафар пенсия ва ижтимоий нафақа олувчи фуқароларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Вилоят аҳолиси сонига нисбатан 9.9 фоизни ташкил этади.

Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига пенсия ва ижтимоий нафақа олувчи сони йил бошига нисбатан 853 нафарга кўпайган.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан оладиган бўлсак 9984 нафарга ошган.

Ёшга доир пенсия олувчилар 93271 нафар

Ногиронлик пенсияси олувчилар 13433 нафар

Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчилар 11671 нафар

Ижтимоий нафақа олувчилар 23285 нафарни ташкил этади.

Ушбу турдаги пенсия ва нафақа олувчиларга бир ойда  118.3 млярд. сўм маблағлар молиялаштирилиб, тижорат банклари ва Халқ банклари орқали тўловлари тўлиқ амалга оширилиб келинмоқда.

Бугунги кунда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Жиззах вилояти туман (шаҳар) бўлимлари ҳисобида турувчи, 1941-1945 йиллар уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, қамалдаги Ленинград шаҳрининг корхоналарида меҳнат қилган шахслар ва фашист концлагерларида тутқунликда бўлган шахслар ҳамда 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши даврида меҳнат фронти (УТФ) қатнашчилари сони жами 387 нафарни ташкил этиб шундан 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари 8 нафарни, фашист концлагерларида тутқунликда бўлган шахслар 3 нафарни ва Иккинчи жаҳон уруши даврида меҳнат фронти (УТФ) қатнашчилари сони эса 376 нафарни ташкил этади.

Шунингдек 100 ва ундан ошган фуқаролар сони вилоятда 22 нафарни ташкил этади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!