» » Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи секторлардаги ҳолатни ўрганмоқда

Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи секторлардаги ҳолатни ўрганмоқда

01 апрель 2022 г 804 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров ички ишлар органлари ходимларига муносиб хизмат шароити яратиш ва 3-сектор ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ишларнинг бориши билан яқиндан танишмоқда.

Вилоят ИИБ бошлиғи Дўстлик тумани ички ишлар бўлими биносида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирди. Таъкидлаш жоиз, туман ички ишлар бўлими биноси ўтган йили тўлиқ таъмирланган эди. Ҳозирда бу ерда қўшимча биноларни таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Шунингдек, спорт майдончаси бунёд этилаётир.  

Бошқарма бошлиғи иш кўламини янада кенгайтириш, ҳудудда ободончилик ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратиш кераклиги ҳақида гапириб, бу борада масъулларга аниқ топшириқлар берди. Шунингдек, Мирзачўл тумани 3-сектор ҳудудидаги “Мирзадала” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли “Ҳусниддин-Хушнудбек” фермер хўжалигининг иссиқхонасида олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишилди. 4 гектарли ушбу иссиқхонада ҳозирда 50 киши ишламоқда. 

Мазкур иссиқхонада етиштирилаётган маҳсулотлар апрел ойининг охирида бозорга чиқарилади. Иссиқхонадан йил давомида 3 марта ҳосил олинади. Вилоятдаги 3-сектор ҳудудларида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш давом этмоқда. 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!