» » Шароф Рашидов туманида 4-сектор фаолияти ўрганилди

Шароф Рашидов туманида 4-сектор фаолияти ўрганилди

15 апрель 2022 г 533 Комментарии: 0

Мамлакатимизда тадбиқ этилган маҳаллабай тизими, унда ишлаш, амалга оширилган ишларнинг аҳволини ўрганиш, секторлар фаолиятини таҳлил қилиш ва амалий ёрдам бериш мақсадида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов ва Жиззах филиали раҳбари Эркин Холбутаевлар Шароф Рашидов туманида бўлди. Унда 4-сектор фаолияти билан яқиндан танишиб, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар еткачиси ва хотин-қизлар фаолларининг олиб бораётган ишларни ўрганди.
Учрашув давомида маҳаллабай ишлаш тизими, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тизими, баҳолаш натижаларига ҳамда иш фаолиятида ижобий ўзгаришга эришганларни мукофатлаш тизими, карьера модели ҳақида тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди. Секторлар фаолиятлари танқидий ўрганилиб, камчиликларни бартараф этиш, ютуқларни оммалаштириш бўйича кўрсатмалар берилди

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!