» » Янгиободда – беш ташаббус олимпиадаси

Янгиободда – беш ташаббус олимпиадаси

18 апрель 2022 г 593 Комментарии: 0

Янгиобод туманида ёшлар ўртасида Давлатимиз раҳбари томонидан илгани сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг 3 таси – ёшларни маданият ва санъатга, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида спорт беллашувлари, бадиий, маданий-маърифий тадбирлар, викторина ва китоблар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир туман ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт ишлари, халқ таълими, маданият ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимлари ва туман ахборот кутубхона маркази томонидан ташкил этилди. 

Беш ташаббус олимпиадаси беллашувлари доирасида туман болалар-ўсмирлар спорт мактаблари мураббий ва тарбияланувчилари, умумтаълим мактаблари ўқтувчи ва ўқувчилари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи уюшмаган ёшлардан ташкил топган жамоалар спортнинг футбол, мини-футбол, волейбол, енгил атлетика, шахмат-шашка, стол тенниси, стретбол, “Street  Workout” каби турлари бўйича оммавий спорт мусобақаларида иштирок этди. 

– Ёшларимиз спорт мусобақаларида ғолиблик учун баҳс олиб борган бўлса, тадбир Низом талабларига кўра бадиий тўгараклар қатнашчилари санъатда ўз иқтидорини намойиш этди. Ахборот кутубхона маркази томонидан ташкил этилган “Билимдон – китобхон” викторинасида ёшларимиз фаол иштирок этди. Тадбир давомида намойиш этилган китоблар кўргазмаси эса барча тадбир иштирокчиларининг асосий диққат марказида бўлди, – дейди Янгиобод тумани ҳокими ўринбосари А.Нишонов. 

Шунингдек, тадбир давомида ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари, туман маданият бўлими ижрочи ёшлари ҳамда маданият уйи қошидаги ҳавскор санъаткорлар томонидан тайёрланган концерт дастури йиғилганларга хуш кайфият улашди. 

Туман ахборот-кутубхона марказининг “Жаҳон ва ўзбек адабиёти дурдоналари кутубхонаси” жавонидан ўрин олган китоблар кўргазмаси тадбир иштирокчиларида улкан таассурот қолдирди.

Тадбирлар ва викторинада фаол иштирок этган ҳамда спорт беллашуларида ғолибликни ва совринли ўринларни қўлга киритган ёшлар ташкилотчиларнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!