Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди
18 апрель 2022 г 1 014 Комментарии: 0
Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази малакали мутахассислари ва Арнасой туман тиббиёт бирлашмасининг олий тоифали тиббиёт ходимлари тумани 4 та сектор худудларида бўлиб аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди.
Мазкур тиббий кўрикда Пулмонолог, Невропатолог, Эндокринолог, Педиатр, Ак-гинеколог, Окулист, Травматолог, Дерматовенеролог, Кардиолог, Онколог, Стоматолог, ТМЭК, Уролог, Терапевт, ЛОР, Инфекционист, Бол. Невропатолог, Хирург, Гастоэнтеролог каби 20 турдаги мутахассислар 1 ҳафта мобайнида аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш давомида фаоли иштирок этди.
Шунингдек тиббий кўрик давомида аҳоли Рентгент Флюро, Маммография, УЗИ, ЭКГ, Лаборатория СПИД, гепатит В, гепатит С, Лаборатория СОЭМ, Лаборатори (умум. Кон), Глюкометрия каби инструментал лабаратор текширувлардан ҳам ўтказилди.
Тиббий кўрик ўтказиш билан бирга, ҳозирги вақтда кенг тарқалган ўпка касалликлари, диабет, онкологик, юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш, профилактика қилиш ва даволаш усуллари, соғлом турмуш тарзи ва фаол жисмоний ҳаракатнинг инсон саломатлигига ҳиссаси тушунтирилди.
Тиббий кўрик жараёнида ҳудуддаги жами аҳолининг 98% қамраб олиниб, тўлиқ чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан стационарга ётқизга бўйича 56 нафар фуқарога Жиззах вилоят кўп тармоқли шифохонасига, 9 нафар фуқароларга туман Тиббиёт бирлашмасига ва 2 нафар фуқаролар Республика шифохоналарига ётқизиш учун йўлланмалар берилди.
Уйда ётиб қолган ва ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган фуқаролар ҳам малакали шикорлар кўригидан ўтказилди. Айниқса чуқурлаштирилган тиббий кўрик жараёнида тиббий ижтимоий ҳимояга мухтож фуқароларга дори-дармонлар ва кўзойнаклар бепул берилди.
Жойларда бу каби тиббий кўриклар турли касалликларни эрта аниқлаш ва ўз вақтида самарали даволашга катта ҳисса қўшади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!