» » "Сўғдиёна" сўнгги дақиқаларда супер гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этди

"Сўғдиёна" сўнгги дақиқаларда супер гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этди

27 апрель 2022 г 693 Комментарии: 0

Ўзбекистон Суперлигаси 5-тури доирасидаги "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" учрашуви якунига етди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

Дастлаб, Шоҳруз Норхонов тезкор голи билан жиззахликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 34-дақиқада Зоран Марушич тарози паллаларини тенглаштирди. Ҳакам томонидан асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда Дониёр Абдуманнопов супер гол уриб, жамоасига 3 очкони тақдим этди.

Шу тариқа, марказий ўйинда ғалабани илиб кетган "Сўғдиёна" очколари сонини 11 тага етказиб олган ҳолда, онлайн жадвалда 2-ўринга кўтарилди. "Лочинлар" 5-поғонани банд этган.

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!