Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда МИБ аралашуви билан 703 та ажрашган оилалар яраштирилди
29 апрель 2022 г 841 Комментарии: 0
Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармасида суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш соҳасида ўтган даврда амалга оширилган ишлар, шунингдек, мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Бошқарма бошлиғи Суръат Жаббаров матбуот анжумани кун тартибидаги масала юзасидан маълумот берди.
Авваламбор шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар аввало инсон манфаатларига қаратилган.
Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ҳам қонун устуворлигини таъминлаш орқали фуқароларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни мақсад қилган.
Мажбурий ижро бюроси органлари суд ва бошқа ваколатли органлар ҳужжатларини ижро этади ҳамда амалда одил судловни таъминлашга хизмат қилади.
Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси органлари томонидан судлар ва бошқа ваколатли органларнинг мулкий ва номулкий ундирувлар билан боғлиқ қарорлари ижросини сўзсиз таъминлаш, шу жумладан ваколатли органлар томонидан давлат фойдасига ундирилиши белгиланган маблағларни мажбурий ундириб боришга қаратилган барча чора-тадбирлар кўриб борилмоқда.
Бугунги кунда Бюронинг вилоят бошқармаси органлари тизимида жами 214 та ходим (шундан 156 та давлат ижрочилари) фаолият кўрсатиб келмоқда.
Жорий йилнинг ўтган 3 ойида жами 105.185 та ижро ҳужжатлари юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилган бўлиб, улар бўйича ижрога қаратилган мажбурий мулкий ундирувларнинг умумий суммаси 1 трлн. 460 млрд. сўмни ташкил қилган.
Ушбу даврда амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари маҳсулида жами 618,4 млрд. сўмлик 33.975 та ижро ҳужжати бўйича якуний қарорлар қабул қилиниб, амалда ундирилган тўлов ва қарздорликлар миқдори 292,7 млрд. сўмни ташкил қилади.
Асосий эътибор давлат манфаатларини кўзлаб чиқарилган мажбурий ундирув билан боғлиқ қарорлар ижросини таъминлашга, давлатга етказилган зарарларни, шу жумладан солиқ қарздорлигини, давлат божи, маъмурий ва жиноий жарималарни ундириш, жиноятлар натижасида давлат манфаатларига етказилган зарар ундирувларини таъминлаш йўналишига қаратиб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган 3 ойида давлат фойдасига ундирувлар билан боғлиқ жами 15.483 та ижро ҳужжатлари юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, амалда 91,7 млрд. сўми ундирилиши таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.11.2020 йилги ПФ-6118-сонли Фармонига асосан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларни қўллаб қўвватлаш учун ҳисоб рақамларига 2022 йилнинг январ-март ойларида 5 млрд. 187 млн. сўм йўналтирилди.
Қўйилган талаблардан келиб чиққан ҳолда кўрсатилган даврда хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ қарздорлигини мажбурий тартибда ундириш билан боғлиқ 2.739 та ижро ҳужжатлари юзасидан
73 млрд. сўмдан ортиқроқ маблағларнинг амалда ундирилиши таъминланди.
Шу билан бирга, жисмоний ва юридик шахслар фойдасига ҳокимликлардан 4,2 млрд. компенсация пуллари тўлиқ ундирилган.
Вилоятда маъмурий жарималар билан боғлиқ ижро хужжатлари сони жами ижро ҳужжатларининг 25,2 фоизини ташкил қилмоқда.
Ўтган 3 ойда бу тоифадаги 10 млрд. сўмлик 20.595 та ижро ҳужжатлари юзасидан тегишли тадбирлар амалга оширилиб, 3,9 млрд. сўмлик 8.263 тасини (яъни 40 фоизини) амалда ижроси таъминланди.
Вилоят бошқармаси томонидан алимент ундирувлари билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича мажбурий тўловларни ундириб бориш масаласига жиддий эътибор қаратиб келинмоқда.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1-март куни Давлатимиз раҳбари Муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида бўлиб ўтган йиғилишда Мажбурий ижро бюросига бир қатор аниқ ҳамда муҳим вазифа ва топшириқлар берилган эди.
Унга кўра, 2022 йил 1-июлдан Мажбурий ижро бюроси ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда “Алимент тўловлари” давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилиб, ва унга Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 50 млрд. сўм ажратилиш белгиланди.
Белгиланган, суд қарори билан алимент тўлаш мажбурияти юклатилган шахслардан белгиланган маблағларни уч ой ичида ундириш имкони бўлмаган ҳолларда “Алимент тўловлари” давлат мақсадли жамғармаси маблағлари алимент тўловлари бўйича шаклланган қарздорликни бир йўла тўлаш учун йўналтирилади ҳамда кейинчалик алимент тўлаш мажбурияти юклатилган қарздордан суд қарорисиз мажбурий тартибда ундириб олиниши белгиланди.
Хусусан, Бюронинг асосий йўналишларидан бири бўлган алимент ва моддий таъминотга оид ижро ҳужжатлари юзасидан 2022 йилнинг 3 ойида алимент ундируви билан боғлиқ 10.446 та ижро ҳужжатларидан 971 таси тамомланган.
Бундан ташқари, ушбу йўналишдаги ижро ҳужжатлари бўйича қарздор ва ундирувчилар билан боғлиқ барча маълумотларни дастурга ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли киритилиши устидан назорати йўлга қўйилган.
Алиментни ҳисоблаш ва тўлаш устидан автоматлашган назорат тизимини жорий қилиш учун “МИБ-Портал” дастурига тарафларнинг паспорт серия ва рақамларини Давлат персоналлаштириш маркази маълумотлари асосида шакллантирилмоқда.
Шунингдек, ўз фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлашдан қасддан бош тортиб келаётган 148 нафар қарздорларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка оид иш, 18 нафар қарздорларга нисбатан жиноят кодексининг 122-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Бундан ташқари, профилактик тадбирларнинг таъсирчанлигини ошириш мақсадида алимент ундируви билан боғлиқ 69 та тарғибот тадбирлари ўтказилган бўлиб, шундан, 48 та оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар қилинди.
Жорий йилнинг 3 ойи давомида алимент ва моддий таъминотга оид ижро ҳужжатлари (10.446 та) юзасидан 284 нафар ишсиз қарздорларнинг бандлиги таъминланган ва 703 та оилалар яраштирилиб, ундирувчилар фойдасига 3,6 млрд. сўм ундирилган ва 971 та ижро ҳужжатлари тамомланган.
Бундан ташқари, ушбу даврда Бюронинг вилоят бошқармаси тизимига келиб тушган жами 2 360 та мурожаатларнинг салмоқли қисмини, яъни 1.242 та ёки 53 фоизини алимент ундирувлари билан боғлиқ мурожаатлар ташкил қилган.
Ўтган 3 ойда келиб тушган алимент ундирувлари билан боғлиқ 1.242 та мурожаатларнинг 800 таси қаноатлантирилиб, алимент олувчиларга қарздорлардан жами 703 млн.сўм маблағлар ундириб берилди.
Шунингдек, Бошқарма ва ҳудудий бўлимлар томонидан ҳозирда “Алимент ундируви ойлиги” ўтказилмоқда ва ҳудди шу тартибда алимент тўловчилар иштирокида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказиш режалаштирилган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!