» » Жиззахда журналистлар учун семинар-тренинг ўтказилди

Жиззахда журналистлар учун семинар-тренинг ўтказилди

01 октябрь 2018 г 2 497 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг сув ресурслари ва сувдан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича хабардорлигини оширишга қаратилган семинар-тренинг ўтказилди.

Европа Иттифоқининг "Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” лойиҳаси доирасида ўтказилган семинар-тренингда юртимизнинг турли ҳудудларида фаолият олиб бораётган журналистлар, шу йўналишда таълим олаётган талабалар, экологлар, ўқитувчилар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
7.JPG
– Икки кун давом этган семинарда иштирокчилар учун сувдан фойдаланиш масалаларини ёритишнинг мазмуни, шакл, муаммо ва тенденцияларини ўрганиш бўйича кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда машғулотлар ташкил этилди, – дейди Ўзбекистон Экологик ҳаракати мутахассиси Э.Омонов. – Машғулотларни эко-журналистика йўналишида самарали фаолият кўрсатаётган мутахассислар олиб борди. Семинар-тренинг якуни сифатида "Ўзбекистонда сувдан фойдаланиш масалаларининг оммавий ахборот воситаларида ёритилиши” номли қўлланма чоп этилади.
Тошқул Бекназаров, Жамшид Ёрбеков (сурат) ЎзА
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!