» » Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасида матбуот анжумани ўтказилди

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасида матбуот анжумани ўтказилди

25 май 2022 г 566 Комментарии: 0

Қўмитанинг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан январь-апрель ойларида амалга оширилган ишлари  бўйича Матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманида Қўмита бошқарма бошлиқлари ва масъуллари, ҳудудий оммавий ахборот воситалари, журналистлар, блогерлар, коммунал соҳа вакиллари ва Адлия бошқармаси масъуллари иштирок этишди.

Унда иштирок этган Монополияга қарши курашиш қўмитасининг вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Илҳом бошқармага 2022 йил январь-апрель ойларида жами 174 та мурожаатлар келиб тушган.  Мурожаатларнинг 159 таси жисмоний шахслардан, 15 таси юридик шахслардан бўлиб, 138 таси тўлиқ қаноатлантирилган, 23 тасига тушунтириш берилган,  13 таси тегишлилиги бўйича корхона-ташкилотларга юборилганлиги таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, ўтган давр мобайнида жисмоний шахслардан тушган мурожаатларнинг 53 таси коммунал, 19 таси алоқа ва транспорт, 3 таси банк, 63 таси савдо, маиший ва қурилиш хизмати, 14 таси дорихона ва тиббий хизмат кўрсатиш, 7 таси реклама соҳаларига оид масалалардан иборат бўлиб, мурожаатларни ҳал этиш натижасида 287, 5 млн. сўм маблағ истеъмолчилар фойдасига ҳал этиб берилганлиги айтиб ўтилди.

Матбуот анжумани якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

 Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!