Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фоторепортаж: Жиззахда “Ўқитувчи ва мураббийлар куни“ байрами кенг нишонланди
01 октябрь 2018 г 3 571 Комментарии: 0
Бугун Жиззах шаҳридаги "Яккасарой” тантаналар мажмуасида "Ўқитувчи ва мураббийлар куни”га бағишлаб байрам тадбири кенг нишонланди.
Байрамда фан, таълим, маданият, санъат, спорт соҳаларида узоқйиллар ёш авлод таълим-тарбиясида беминнат хизмат қилган фахрий устозлар, ёш педагог ва мураббийлар иштирок этишди.
"Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрам табригини Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев номидан вилоят ҳокими ўринбосари Ботир Тўхтамишев ўқиб эшиттирди.
Байрам муносабати билан бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларга таълим соҳасида олиб бораётган ишлари ва меҳнати учун фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!