» » Бахмалда ҳайдовчи йўлда ухлаб қолиб, ҳалок бўлди

Бахмалда ҳайдовчи йўлда ухлаб қолиб, ҳалок бўлди

30 май 2022 г 620 Комментарии: 0

Бахмал туманида 27 май куни инсон ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, ҳолат 27 май куни 07:05 атрофида Бахмал туманидан ўтган 4Р-41 Ғаллаорол—Ўсмат автомобиль йўлининг 20-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи (Бахмал тумани «Файзобод» маҳалласида яшовчи, 1998 йилда туғилган) йўловчи ташувчи Nexia машинасини Бахмал—Ғаллаорол йўналишида бошқариб кетаётганда ҳаракат давомида ухлаб қолган. Йўл бошқарувини йўқотиб, йўлнинг чап томонига чиқиб кетган.

Оқибатда транспорт воситаси ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. ЙТҲда ҳайдовчи олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!