Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда ёш китобхонлар байрами ўтказилди
02 октябрь 2018 г 2 995 Комментарии: 0
Жорий йилнинг сентябрь ойининг сўнги декадасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида "Соғлом ва маънавий етук авлод –юрт келажаги” шиори остида "Болалар китоби” IV республика анъанавий фестивали бўлиб ўтди.
Вилоятимизнинг Ҳамид Олимжон ва Зулфия хиёбонида ташкил этилган тадбирда жамоат ташкилотлари вакиллари, шоир-ёзувчилар, ахборот ресурс марказлари вакиллари, таълим муассасаларининг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этдилар.
Вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси, халқ таълими бошқармалари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, вилоятболалар кутубхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш юзасидан амалга оширилаётган кенгқамровли ишлар халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларда Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсонийқадриятларга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлашида алоҳида таъкидланди.
Фестиваль доирасида ўқувчи-ёшлар учун мўлжалланган китоблар кўргазмаси ташкил этилди. "Билимдон болажон” викторинаси ва мушоиралар ўтказилиб, билимдон ёш китобхонлар муносиб рағбатлантирилди.
–Тадбирда "Зумрад ва Қиммат”, "Олтин тарвуз”, "Ур тўқмоқ” каби ўзбек халқ эртакларидан энг сараларини ўқиб бердим, – дейди Жиззах шаҳридаги 19-умумтаълим мактабининг 2-синф ўқувчиси Гулсанам Шерзодова. – Бунинг учун менга китоб совға қилишди. Бу мени янада кўпроқ мутолаа қилишга, фанларни чуқур ўзлаштиришга руҳлантирди. Тадбирда ўтказилган мушоирадан илҳомланиб, ёзган машқларимдан ўқиб бердим. Шеърларим кўпчиликка манзур бўлганидан хурсандман.
Икки кун давом этган анъанавий фестиваль тадбир иштирокчиларига кўтаринки руҳбағишлади.
Шаҳноза Юлдашова
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!