Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиободлик Отамурод Ражабов "Илм-фан соҳасидаги хизматлари учун" эсдалик нишони билан тақдирланди
07 июнь 2022 г 580 Комментарии: 0
Янгиободлик Ражабов Отамурод Райимберди ўғли "Best Publikation" илмий тадқиқотлар марказининг 2022 йил 5 майдаги 9-сонли буйруғига асосан Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) миқиёсида ташкил этилган "ИЛМ-ФАН СОҲАСИДАГИ ХИЗМАТЛАРИ УЧУН" эсдалик нишони билан тақдирланди.
У Республикамиз ёшларини илмий фаолиятга жалб этиш, ёш истеъдод эгаларини аниқлаш ва уларни янги ғоялар устида ишлашга ундаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида "Best Publikation" илмий тадқиқотлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази томонидан ўтказилган "Илм-фан соҳасидаги хизматлари учун" халқаро танловида ўзининг илмий ва ижодий ишлари билан муносиб иштирок этгани учун эътироф этилди.
Бугунги кунда Отамурод Ражабовнинг педагогика-психология соҳасидаги илмий ва ижодий ишлари ўнлаб конференциялар ва халқаро нуфузли журналларда чоп этилган.
Эслатиб ўтамиз, О.Ражабов 2021 йилда Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) миқёсида илк маротаба ташкил этилган "Энг яхши илмий мақола - 2021" илмий-амалий кўрик танловида ҳам ғолиб бўлиб, унга танловнинг эсдалик нишони ва халқаро сертификат топширилган эди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!