Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Форумнинг тантанали очилиш маросимида 200 нафардан зиёд иқтидорли ёшлар иштирок этди
15 июнь 2022 г 629 Комментарии: 0
Аввал хабар берганимиздек, Республика Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилояти бўлими ташаббуси билан 30 июнь Ёшлар куни муносабати билан "Иқтидорли ёшлар келажак пойдевори" шиори остидаги Ёшлар Форуми Зомин туманида ташкил этилди.
ФОРУМНИНГ ТАНТАНАЛИ очилиш маросимида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Иқболой Умарова, Зомин тумани хокимининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари в.в.б. Шухрат Номозбоев, Республика Маънавият ва маърифат маркази Зомин туман бўлинмани рахбари Ғанишер Сайдуллаевлар йиғилганларни қутлаб, Форумдан кўзланган мақсад ҳақида, унда бўлиб ўтадиган йўналишлар ва ҳакамлар хайъати хақида маълумот бериб ўтдилар.
Форумда бир қатор спорт турлари - жумладан, миллий кураш бўйича бир неча вазн тоифаларида ўғил болалар ва қизлар ўртасида, арқон тортиш, бадиий гимнастика, бундан ташқари рассомлик, назм ва наср йўналишида ўзи туманларида тенгдошлари ўртасида фаол бўлган ўқувчилар дўстона рақобатга киришлари кўзда тутилган эди. Мазкур мусобақаларни нуфузли хакамлар хайъати холисона бахолаб боришлари белгилаб қўйилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!