Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Мирзачўл туманида ўрим-йиғим ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда
15 июнь 2022 г 759 Комментарии: 0
Ғалла ризқ-рўзимиз, уни ўз вақтида йиғиб олиш ишлари давлатимизнинг кўп минг тонналик хирмонини юксалишида муҳим омил ҳисобланади.
Мирзачўл туманидаги "Истиқлол" ФХХУ далаларидаги ғалла ўрим-йиғим ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Худуддаги фермер хўжаликлари биринчилардан бўлиб, кўзланган марраларни эгалламоқда. Жумладан, "Истиқлол толаси" фермер хўжалиги раиси Рўзимурод Шерматов, 35 гектар майдонда ғалла етиштириб, режадаги 105 тонна ғаллани ортиғи билан бажариб, ғалла хирмонини янада юксалтиришга, халқимиз дастурхонини тўкин қилишга ўз ҳиссасини қўшди.
Етиштирилган ҳосилни барвақт, нест-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиш учун барча чора-тадбирлар кўрилиб, ўрим-йиғим ишлари уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!