» » Жиззахдаги довонда тормози ишламай қолган DAF машинаси иккита юк машинаси билан тўқнашди

Жиззахдаги довонда тормози ишламай қолган DAF машинаси иккита юк машинаси билан тўқнашди

22 июнь 2022 г 574 Комментарии: 0

Ҳодиса оқибатида DAF АЁҚШга бориб урилган. "ГАЗ-53" машинаси ағдарилиб кетган. Isuzu эса йўл четидаги дарахтга бориб урилган ва ҳайдовчиси тан жароҳати олган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 21 июнь куни соат 17:30 ларда М-39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган 1013-километрида учта юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

1979 йилда туғилган ҳайдовчи Ҳ.Б. DAF русумли юк машинасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг довон қисмидан тушишда тормоз тизимидаги носозлик сабаб йўл четида турган, сомон ортилган "ГАЗ-53" русумли юк автомашинасини ва ўзидан олдиндан ҳаракатланиб кетаётган Isuzu юк машинасини уриб, йўл четига чиқиб кетган. 

Оқибатда, DAF юк машинаси АЁҚШлардан бирига бориб урилган ва унинг ускуналарини яроқсиз ҳолга келтирган. "ГАЗ-53" машинаси ағдарилиб кетган. Isuzu эса йўл четидаги дарахтга бориб урилган ва кабина яроқсиз ҳолга келган. Унинг ҳайдовчиси тан жароҳати олган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!