» » Жиззахда 23 нафар фермерга автомашина калити топширилди

Жиззахда 23 нафар фермерга автомашина калити топширилди

04 октябрь 2018 г 2 613 Комментарии: 0

Вилоятмизда ғалла топшириш шартномасини ортиғи билан бажарган фермерларга имтиёзли шартларда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомашиналарнинг калити топширилди.

Бу йил вилоятимиз фермерлари 260 минг тоннадан зиёдғаллани майдонлардан йиғиб олишди. Мазкур жавҳада жонбозлик кўрсатганларни рағбатлантириш мақсадида Жиззах вилоятҳокимлигида ташкил этилган фермерларни тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими Эргаш Салиев барчани бундай юксак натижа билан табриклаб уларга автомашина калитларини топширди.

Шу куни Арнасой туманидан 5 нафар, Дўстлик туманидан 2 нафар, Зарбдор туманидан 1 нафар, Зафаробод туманидан 2 нафарМирзачўл туманидан 6 нафар Пахтакор туманидан 3 нафар ҳамда Шароф Рашидов туманидан 4 нафар фермер хўжаликларига юртимизда ишлаб чиқарилган "Malibu”, "Nexia” ҳамда "Damas” автомашиналарнинг 23 донаси топширилди.

Сидқидилдан меҳнатқилган одамнинг турмуши фаровон, эл орасидаҳурмат-эътибори баланд бўлади.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!