» » Ўз мулкингни эҳтиёт қил – қўшнингни ўғри санама

Ўз мулкингни эҳтиёт қил – қўшнингни ўғри санама

10 август 2022 г 533 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан Пахтакор туманида автомобиль олиб қочилиши билан боғлиқ жиноят муҳокамаси бўлиб ўтди.

Пахтакор тумани ҳокимлиги, прокуратура ва ИИБ масъуллари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида уюштирилган тадбирда содир этилган жиноят тафсилотлари баён этилди.

Маълум қилинишича, жорий йил 4 август куни тунги соат 3:30 ларда шу тумандаги “Олтинкўл” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган савдо маркази олдидан “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси ўғирлангани тўғрисида “Дўстлик” МФЙда истиқомат қиладиган жабрланувчи ички ишлар органларига хабар берган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноят Зомин туманининг Шароф Рашидов қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи шахс томонидан содир этилгани аниқланган.

Ҳайдовчининг автоулови эшикларини очиқ ҳолда қолдиргани жиноятчига қўл келган. Ўғрилик содир этилаётган пайтда шу кўчадан ўтиб кетаётган 3 нафар шахс ўзлари билмаган ҳолда жиноятчига ёрдам бериб юборган, яъни улар “ўчиб қолган” автоуловни итариб, воқеа жойидан “Ласетти”нинг шовқинсиз узоқлашишига “кўмаклашиб” юборган.

Айбланувчи ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Зомин туманида қўлга олинди. Амалдаги қонунларимизда ўзига тегишли бўлган мол-мулкини эҳтиёт қилмаган шахсларга нисбатан ҳеч қандай чора кўзда тутилмаган.

Ушбу ҳолат юзасидан Пахтакор туман ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!