» » Жиззах вилояти ҳокими спортчи ёшларни тақдирлади

Жиззах вилояти ҳокими спортчи ёшларни тақдирлади

06 сентябрь 2022 г 460 Комментарии: 0

Жиззах шаҳридаги “Ўрда” боғида “Умид ниҳоллари-2022” спорт мусобақаси ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, “Умид ниҳоллари-2022” спорт мусобақасида иштирок этган барча ёшларни табриклади.

“Умид ниҳоллари-2022” спорт мусобақаларида биринчи ўринни Шароф Рашидов тумани, иккинчи ўринни Пахтакор тумани ва учинчи ўринни Ғаллаорол тумани эгаллади.

Тантанали тарзда ташкил этилган тадбирда спортчилар вилоят ҳокими Эргаш Салиев томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари ва биринчи ўринни эгаллаган Шароф Рашидов туманига Президент совғаси "Damas" автомобили калити топширилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!