Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти 8 ойда хорижга қанча қалампир экспорт қилгани маълум бўлди
26 сентябрь 2022 г 439 Комментарии: 0
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон 19 та хорижий давлатларга қиймати 6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 7 минг тонна қалампир экспорт қилган.
Қалампир экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,9 минг тоннага камайган.
2022 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон қалампир маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:
Қозоғистон – 4,4 минг тонна;
Қирғиз Р. – 866 тонна;
Россия – 599 тонна;
АҚШ – 219,4 тонна;
Германия – 161 тонна.
Хорижга энг кўп қалампир экспорт қилган ҳудудлар:
Сурхондарё вилояти – 1,7 минг тонна;
Фарғона вилояти – 1,2 минг тонна;
Жиззах вилояти – 777 тонна.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!