» » Жиззахда ёнғин хавфсизлиги бошқармаси «Пахта-2018» мавсумини хавфсиз ўтказишмоқда

Жиззахда ёнғин хавфсизлиги бошқармаси «Пахта-2018» мавсумини хавфсиз ўтказишмоқда

12 октябрь 2018 г 3 607 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан жорий йилда пахта мавсумини хавфсиз ўтказиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, вилоят ҳудудида мавжуд 6 та пахта тозалаш корхоналари ва 17 та пахта қабулқилиш пунктлари ҳамда минтақавий пахта таерминалларининг барчаси профилактик кўрикдан ўтказилди.

Ҳашарчилар вақтинча истиқомат қилаётган 358 та дала шийпони, 1288 та дала чодирларининг ёнғин хавфсизлиги ҳолати ўрганилиб, 22 та носоз ва қўлбола электр иситиш печларидан фойдаланиш ҳолатларига чек қўйилди, 2137 нафар фуқаро билан профилактик суҳбат олиб борилди. Пахта ташишда иштирок этаётган 1147 та транспорт воситасининг ёнғинга қарши ҳолати текширилиб, 13 та носозлик аниқланди ва шу жойнинг ўзида бартараф этилди. 1147 нафар оператор ва ҳайдовчиларга ёнғинга қарши эслатмалар тарқатилди.

Тадбир давомида ёнғинга қарши чора-тадбирлар акс эттирилган 1522 дона эслатма ва плакатлар тарқатилди. Мавсумда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун 172 нафар ёнғин хавфсизлиги хизмати ходими, 6 та ёнғин ўчириш автомобили, 3 та мотопомпа, 33 дона ёнғин ўчириш насослари тадбирга жалб этилди.

Текширувлар давомида аниқланган камчиликлар юзасидан юқори ташкилотларга 63 маротаба ахборотнома ва тақдимномалар юборилди.

Равшан ИБРАГИМОВ

вилояти ИИБ ЁХБ бошлиғи,

подполковник

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!