» » Арнасойда бошланғич партия ташкилотлари фаолияти бўйича семинар ўтказилди

Арнасойда бошланғич партия ташкилотлари фаолияти бўйича семинар ўтказилди

12 октябрь 2018 г 2 619 Комментарии: 0

Бошланғич партия ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш юзасидан Арнасой туман Ахборот-ресурс маркази қошида ташкил этилган "АРМ” ва "Ғ.Ғулом-20” каби БПТларда "Бошланғич партия ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш – халқишончини қозонишнинг муҳим омили” мавзусида ўқув семинар ўтказилди.

Семинарда мамлакатимизда демократик жараёнлар изчил ривожланиб бораётган ҳозирги даврда партиявий ишнинг самарадорлиги ўтказилган тадбирлар ва мажлислар сони билан эмас, балки электорат фойдасига ҳал қилинган масалалар сони ва сифати билангина ўлчаниши лозимлиги қайд этилди.

– Электорат манфаатларини химоя қилиш вазифасини партия фақат бошланғич партия ташкилотининг харакати ва партиядан сайланган депутатга берилган ваколатлари ёрдамида амалга ошириши мумкин дейди, Ҳалқ депутатлари Арнасой туман Кенгаши депутати Рустам Нурматов. – Таъкидлаш жоиз ЎзМТДП сафининг ҳам изланувчан, шижоатли, партия мақсадларига ишонган фуқаролар билан кенгайишига эришиш БПТ зиммасидаги энг устувор вазифалар сирасига киради.

Фарида Авазова

ЎзМТДП Арнасой туман Кенгаши

Ижроия Қўмитаси етакчи

мутахассис – ижрочи котиб

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!