Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда ғалла экиш тадбирлари якунига етмоқда
17 октябрь 2022 г 597 Комментарии: 0
Жорий йил Жиззах вилоятида 108 минг 932 гектар майдонга кузги бошоқли дон экиш режалаштирилган бўлиб, шундан 8 минг 43 гектари вилоятнинг Арнасой тумани ҳиссасига тўғри келмоқда. Шу кунга қадар, қарийб 7 минг гектар майдонга ғалла экилган бўлса, ерга қадалган уруғнинг 43 гектари очиқ майдонларга, 6 минг 940 гектари эса ғўза қатор ораларига жойлаштирилган.
Шунингдек, бир вақтнинг ўзида кетма-кет ғаллага сув қўйиш ишлари ҳам олиб борилиб, бир кунда 150 гектардан зиёд, мавсум бошидан бери
72 % ғалла майдони суғориб бўлинди. 2062 гектар ердаги барака уруғи униб чиққан. Ғалла экиш учун 48 дона экиш мосламалари жалб этилган. 647 тонна фосфорли ўғитлар жамғарилган.
Ғалла экишдаги барча агротехник тадбирлар “Ўзагроинспекция”нинг туман бўлими томонидан назоратга олиниб, 2023 йил ҳосили учун белгиланган ғаллани вақтида экиш, ерни сифатли текислаш ва экиш билан бирга фосфорли ўғитлар бериш ишларини кўнгилдагидек ташкил этилиши бўйича 210 нафар фермер хўжаликлари раҳбарларига огоҳлантирувлар берилган.
Бундан ташқари, бу ишга масъул этиб белгиланган шахсларга 45 та ёзма кўрсатма берилиб, 3 та тақдимнома киритилган.
Мазкур агротехник тадбирни тез кунларда сифатли якунлаш юзасидан “Ўзагроинспекция” туман бўлими ходимлари томонидан назорат тадбирлари давом этмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!