Қайси ҳудуд мева ва сабзавотлар экспортида етакчи экани тўғрисида маълумот берилди.
2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида хорижга мева ва сабзавотлар экспорт қилган ҳудудлар орасида Фарғона вилояти етакчилик қиляпти – 228,4 минг тонна.
Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, ундан кейинги ўринлардан мос равишда 145 минг тонна ҳамда 144,7 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган Самарқанд вилояти ва Тошкент вилояти жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:
- Хоразм вилояти – 117,2 минг тонна;
- Сурхондарё вилояти – 110,5 минг тонна;
- Наманган вилояти – 106,9 минг тонна;
- Андижон вилояти – 87,1 минг тонна;
- Тошкент шаҳри – 72,5 минг тонна;
- Жиззах вилояти – 66,8 минг тонна;
- Бухоро вилояти – 54 ,8 минг тонна;
- Сирдарё вилояти – 36 минг тонна;
- Қашқадарё вилояти – 35 минг тонна;
- Қорақалпоғистон Р. – 19,8 минг тонна;
- Навоий вилояти – 9,2 минг тонна.