» » Жиззах вилоятидаги корхона ва ташкилотлар

Жиззах вилоятидаги корхона ва ташкилотлар

25 октябрь 2022 г 490 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"  2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ВМ-66-сон Қарори асосан мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш борасида қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Ўз ўрнида, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш борасида ҳам қонунчиликда муҳим қарорлар қабул қилиниб, давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишни автоматлаштирилган тизими босқичма-босқич ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ қилинмоқда. Бу эса аҳоли ҳамда хорижий сармоядорларнинг ўз шахсий бизнесини йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Кичик тадбиркорлик субъектлари сони (фермер ва дехқон хўжаликларсиз)

2022 йил 1 октябрь ҳолатига Жиззах вилоятида фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг сони 2 1918 тани ташкил қилган. Бу кўрсаткич 2021 йил 1 октябрь ҳолатига қараганда 108,1 %  га ошган. Фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг асосий қисми яъни 6 325 таси (28,9 %) Жиззах шаҳрига, 3 369 таси (15,4 %) Ш.Рашидов, 1 944 таси (8,9 %) Ғаллаорол ҳамда Зомин 1 779 таси (8,1 %) туманлари ҳиссаларига тўғри келади.

Кичик тадбиркорлик субъектлари сони, бирликда

Иқтисодий фаолият турлари кесимида фаолият кўрсатаётган жами 21 918 та кичик корхона ва микрофирмаларнинг 6 582 таси (30,0 %) – савдода, 4 450 таси (20,3 %) - қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида, 3 964 таси (18,1 %) - саноатда, 2 146 таси (9,8 %) - қурилишда, 1 552 таси (7,1 %) - яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида, 616 таси (2,8 %) - ташиш ва сақлашда, 247 таси (1,1 %) - ахборот ва алоқа соҳасида, 263 таси (1,2 %) - соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда, шунингдек 2 098 таси (9,6 %) - бошқа фаолият турлари ҳиссаларига тўғри келади.

2022 йил январь - сентябрь ойлари ҳолатига 3 611 та кичик корхона ва микрофирмалар янги ташкил этилган. Бу эса 2021 йилнинг шу даврига нисбатан қараганда 189 тага кўпдир. Энг кўп янги ташкил этилган кичик корхона ва микрофирмалар Жиззах шаҳрида (811 та), Ш.Рашидов (431 та), Ғаллаорол
(400 та), Зомин (331 та), Фориш (287 та), Бахмал (272 та), Дўстлик (250) туманлари ташкил этади. Энг кам Янгиобод (90 та), Зафаробод (116 та), Мирзачўл (144 та), Зарбдор (211 та) ҳамда Арнасой (101 та) туманларида ташкил этилган.

Иқтисодий фаолият турлари кесимида эса энг кўпи савдода (1 139 та), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида (939 та), саноатда (695 та), қурилишда (166 та) ва яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда (213 та) ташкил этилган. Энг кам эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда (45 та), ахборот ва алоқада (64 та) ҳамда ташиш ва сақлашда (48 та) ташкил этилган.

Оилавий корхоналар сони 

Юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган оилавий корхоналар сони - 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига 2 342 тани ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 531 тага ёки 29,3 % га ошганлигини кўриш мумкин. Фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналар сони 2 098 тани ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 430 тага ёки 25,8 % га ошганлигини таъкидлаш лозим.

Фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналарнинг иқтисодий фаолият турлари кесимида қаралганда оилавий корхоналарнинг 41,0 % ёки 859 таси саноат,14,4 % ёки 303 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 23,2 % ёки 488 таси савдо, 13,8 % ёки 287 таси яшаш ва овқатланиш хизматлари, 0,5 % ёки 10 таси қурилиш,
0,4 % ёки 11 таси ахборот ва алоқа, 0,5 % ёки 11таси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда, 0,1 % ёки 2 таси ташиш ва сақлаш хизматлар ҳамда 6,1 % ёки 127 таси бошқа фаолият турлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Xорижий капитал иштирокидаги корxоналар сони


2022 йил 1 октябрь ҳолатига фаолият кўрсатаётган xорижий капитал иштирокидаги корxоналар сони 221 тани ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 тага ёки 98,7 % га камайган. Шунингдек, Xорижий капитал иштирокидаги фаолият кўрсатаётган корxоналардан 133 таси қўшма корxоналар,
88 таси эса xорижий корxоналар ҳисобланади.

Xорижий капитал иштирокидаги корxоналарнинг асосий қисми Жиззаx шаҳар 67 та (30,3 %), Фориш 33 та (14,9 %), Ғаллаорол 20 та (9,0 %), Ш.Рашидов 21 та (9,5%), Зомин 15 та (6,8 %), Янгиобод 12 та (5,4 %) ҳамда Арнасой 10 та (4,5 %)  туманлари ҳиссаларига тўғри келади. Энг кам xорижий капитал иштирокида ташкил этилган корxоналар Дўстлик 8 та (3,6 %), Зарбдор 4 та  (1,8 %), Мирзачўл  6 та
(2,7 %), Пахтакор 8 та (3,6 %), Бахмал 9 та (4,1 %) ва Зафаробод туманлари 8 та (3,6 %) ҳиссаларига тўғри келади. Бу эса мазкур ҳудудларда xорижий ҳамкорлар билан ишлашни, инвестициялар жалб этиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишларни янада ривожлантиришни талаб этади.

Фаолият кўрсатаётган xорижий капитал иштирокидаги корxоналарнинг давлатлар кесимидаги сони,(1 октябрь ҳолатига,бирликда)

2022 йил январь-сентябрь ойларида хорижий капитал иштирокидаги янги ташкил этилган корхоналарнинг сони 13 тани ташкил қилган. Бу кўрсаткич эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 тага камайган. Ҳудудлар кесимида, хорижий капитал иштирокидаги янги ташкил этилган корхоналарнинг асосий қисми Жиззах шаҳар  (4 та ёки 30,8 %), Шароф Рашидов тумани (2 та ёки жамидаги улуши 15,4 %), Зомин тумани (2 та ёки 15,4 %), Фориш тумани (2 та ёки 15,4 %) ва Ғаллаорол тумани (1 та ёки 7,7 %) ҳиссаларига тўғри келади.

Иқтисодий фаолият турлари кесимида хориж капитали иштирокида фаолият кўрсатаётган 221 та корхонанинг 115 таси (52,0 %) саноат, 40 таси (18,1 %) қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги, 25 таси (11,3 %) савдо, 13 таси (5,9 %) қурилиш, 3 таси (1,4 %) яшаш ва овқатланиш, 7 таси (3,2 %) ташиш ва сақлаш, 3 таси (1,4 %) ахборот ва алоқа, 2 таси (0,9 %) соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш ҳамда 13 % таси (5,9 %) бошқа соҳасига тўғри келади. 

Жиззах вилояти Статистика бошқармаси

Статистик регистрларни юритиш бўлими

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!