Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти делегация Россия Федерациясига ташрифи чоғида қиймати 54,2 млн. долларлик 7 та инвестиция келишувга эришди
15 октябрь 2018 г 3 827 Комментарии: 0
Россия Федерацияси билан ўзаро ҳамкорликда савдо-иқтисодий муносабатларни янада яхшилаш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш учун мақсадида 9-12 октябрь кунлари Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари У.Эгамов бошчилигидаги делегация Россия Федерациясининг Ростов вилояти ва Краснодар ўлкасига ташриф буюришди.
Учрашувнинг биринчи кунида Ростов вилояти губернатори ўринбосари Ю.Молодченко ва Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари У.Эгамов раҳбарлигида икки томон мутасадди ташкилотлари ҳамда ишбилармонлари ўртасида бизнес-форум ташкил этилди.
Бизнес-форумда томонлар ўртасида, ўзаро ҳамкорлик ришталарини ўрнатиш, хусусан Ўзбекистон Республикасига замонавий илғор технологиялар асосида инвестициялар киритиш борасида фикрлар алмашинилди.
Бизнес-форум якунлангач, томонлардан иштирок этаётган тадбиркорлик субъектлари ўртасида B2B учрашувлари бўлиб ўтди.
Бунинг натижасида, бир қатор инвестицион келишувлар имзоланди. Хусусан, Жиззах вилояти ҳокимлиги ва Ростов вилоятининг “Артмакс” МЧЖ билан биргаликда Ростов на Дону шаҳрида “Савдо уйи” очиш бўйича келишув имзоланди, Жиззах вилояти ҳокимлиги, “УК Рынок Донской” ўртасида Жиззах вилоятида “қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш” лойиҳаси ҳамда ушбу маҳсулотларни реализация қилиш мақсадида Ростов вилоятида “Улгуржи савдо маркази” ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича қиймати 20.0 млн.долларлик, шундан 10,0 млн.доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритиш шарти билан келишув, Пахтакор туманидаги “World trading company” МЧЖ ва Россия Федерациясининг “Слон авто” МЧЖ ўртасида қиймати 6,2 млн.долларлик, шундан 4,9 млн.доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияни ташкил этувчи “Ҳаво фильтрлари, антифриз ва бошқа авто эҳтиёт қисмлар” ишлаб чиқариш лойиҳаси юзасидан келишув, Жиззах вилояти ҳокимлиги ва “Строй инвест юг” МЧЖ ўртасида Жиззах вилоятида қиймати 5,0 млн.долларлик савдо-кўнгилочар маркази ҳамда уй-жой қурилиши лойиҳаси юзасидан инвестиция келишувлар имзоланди.
Учрашувнинг иккинчи кунида Краснодар ўлкаси губернатори ўринбосари В.Швец билан Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари У.Эгамов раҳбарлигида ҳар икки томон тегишли мутасадди ташкилот ва идоралари ҳамда ишбилармонлари ўртасида учрашувлар ўтказилди.
Бунинг натижасида, Арнасой туманида “Sun texprom” МЧЖ ва Краснодар ўлкасининг “Азия Транс” МЧЖ ўртасида “Тўқимачилик маҳсулотлари, чойшаблар, штор ва пардалар ҳамда бошқа уй-тўқимачилик маҳсулотлари” ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича қиймати 10,0 млн.доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб этиш борасида меморандум имзоланди.
Шундан сўнг, Краснодар ўлкаси раҳбарияти таклифига кўра, ҳудуддаги “Кореновский сут-консерва комбинати” томонидан “Коровка” номли бренд билан жаҳон бозорида таниқли бўлган сут маҳсулотларини қайта ишлаш заводига ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишиш мақсадида ташриф уюштирилди.
Заводни таништириш жараёнида Жиззах вилоятидан борган маҳаллий тадбиркорлар томонидан ушбу йўналишда қўшма лойиҳани амалга оширишга қизиқиш билдирилди, шунингдек бу бўйича қўшимча келишувлар бўйича музокаралар олиб боришга келишилди.
Шунингдек, вилоят делегацияси билан Краснодар “Савдо саноат палатаси” раҳбарияти ўртасида учрашув ўтказилди.
Учрашувда Жиззах вилоятининг инвестиция ва туризм бўйича тақдимоти амалга оширилди. Тақдимотда Жиззах вилоятида яратилган имкониятлар, “Жиззах” ЭИЗ ва “Зомин-фарм” ЭИЗ ҳудудларида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари, уларга яратилган имтиёзлар тўғрисида таҳлилий маълумотлар тақдим этилди.
Мазкур ташриф натижасида, қиймати қиймати 54,2 млн. долларлик 7 та инвестиция келишувлари амалга оширилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!