Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда давлат тилига бағишланган давра суҳбати ўтказилди
17 октябрь 2018 г 2 751 Комментарии: 0
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан мамлакатимизда 21 октябрь "Ўзбек тилига давлат тили” берилган кун муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди.
Учрашувда Жиззах Давлат Педагогика институти Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси мудири доцент Усмон Қосимов, Иттифоқнинг вилоят Кенгаши бўлими мудири Шукрулло Жўраев ҳамда ҳамкор ташкилотлар ҳамда вилоят Кенгашининг "Ёш тарғиботчилар" гуруҳи аъзолари иштирок этди.
Тадбирда ижодкор ёшлар ўзбек тили ҳақида ёзган ўз ижод намуналаридан парчалар ўқиб беришди.
Шунингдэк Усмон Қосимов тилимиз тарихи ҳозирги ўзбек тили ривожи йўлида амалга оширилаётган амалий ишлар ҳақида ёшларга маълумотлар бериб ўтди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!