» » Жиззахда тиббиёт фидойилари эътироф этилди

Жиззахда тиббиёт фидойилари эътироф этилди

15 ноябрь 2022 г 985 Комментарии: 0

Куни кеча Жиззах вилояти ҳокимлиги Анжуманлар саройида тиббиёт ходимлари кунига бағишланган тантанали байрам тадбирида соғлиқни сақлаш муассасаларида аҳоли саломатлигини сақлаш, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш йўлида фидойилик намуналарини кўрсатаётган соҳа жонкуярлари меҳнати эътироф этилди.

Юртимизда ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси – тиббиёт ходимларининг касб байрами куни сифатида ҳар йили анъанавий равишда нишонлаб келинмоқда.

Тадбир аввалида вилоят ҳокими Эргаш Салиев соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларини самимий муборакбод этиб, бугунги кунда Президентимиз томонидан Ўзбекистонда замонавий тиббиётнинг ривожланиши учун улкан имкониятлар яратилиши асносида шифокорларга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганини айтиб ўтди. Жумладан, вилоят ҳокими Президентимизнинг “Халқ тиббиёт соҳасига қанчалик ишонса, давлатга ҳам шунчалик ишонади. Халқ кўрсатилаётган тиббий хизматлардан рози бўлса - давлатдан, бугунги юритилаётган сиёсатдан ҳам рози бўлади”, деган сўзларини тадбир иштирокчиларига айтиб ўтди.

Вилоятимизда тиббий ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш, аҳоли орасида турли хил касалликларнинг олдини олиш ва барвақт аниқлаш, тиббий хизматларни халқимизга янада яқинлаштириш ва уларнинг сифатини яхшилаш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, кадрлар салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, тиббий-санитария ёрдамини кўрсатишни яхшилаш мақсадида вилоятимизда 13 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 68 та оилавий шифокорлик пункти, 34 та оилавий поликлиникаларда аёллар маслаҳатхоналари, қизлар саломатлиги хоналари, ижтимоий дорихоналар, куну-тун ишлайдиган тез тиббий ёрдам шохобчалари ташкил этилди ҳамда 5 та тор соҳа мутахассисларининг фаолияти йўлга қўйилди.

Тиббий бригадалар томонидан вилоят аҳолисининг қарийиб 1 млн. 345 минг 720 нафари ёки 95,4 фоизи, 217 минг 91 та ёки 100 фоиз хонадонлар хатловдан ўтказилди. Хатлов натижасида, 481 минг нафар аҳолида турли хил сурункали касалликлар аниқланди.

Бундан ташқари, 65 та маҳалла тиббёт пунктлари фаолияти йўлга қўйилиб, тиббиёт соҳасининг асосий фундаменти бирламчи тиббий ёрдам хизмати аҳоли яшайдиган ҳудудларга яқинлаштирилди.

Сўнги уч йилда Тез тиббий ёрдам тизмидаги Автотранспорт паркини янгилаш учун 15 дона “Тез ёрдам” машиналари олиб келинди. Давлат тиббиёт муассасалари билан бирга, хусусий клиникалар 174 тадан 194 тага етказилиб, улар 27 та йўналишда фаолият кўрсатаётгани соҳада соғлом рақобатни, аҳоли учун танлаш имкониятини оширишга хизмат қилмоқда.

Тантанали тадбирда Президентимизнинг Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан юксак давлат мукофотлари билан тақдирланганлар эътироф этилиб, соҳада илғор бўлганлар қимматбаҳо эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишди.

Байрам якунида концерт дастури намойиш этилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!