» » Янги ҳафтанинг илк куни учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Жиззахда қор ёғишда давом этади

Янги ҳафтанинг илк куни учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Жиззахда қор ёғишда давом этади

05 декабрь 2022 г 506 Комментарии: 0

«Ўзгидромет» 5 декабр куни қор ёғадиган ҳудудларни эълон қилди.


Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–5 даража совуқ, кундузи 1–3 даража совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8–13 даража совуқ, баъзи жойларда 15–20 даражагача совуқ, кундузи 2–7 даража совуқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8–13 даража совуқ, баъзи жойларда 15 даражагача совуқ, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–12 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, Навоий вилояти шимолида кечаси 12–17 даража совуқ, кундузи 2–7 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража илиқ совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ, баъзи жойларда 3 даражагача совуқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ , 3 даража илиқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9–14 даража совуқ, кундузи эса 0–5 даража совуқ бўлади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!